Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ФҲДЁ органлари фаолияти туман ҳокимликларига бўйсундирилади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ФҲДЁ органлари фаолияти туман ҳокимликларига бўйсундирилади.
ФҲДЁ органлари никоҳ муносабатларига оид актларни расмийлаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш билан боғлиқ бўлган асосий фаолият йўналиши бўйича туман (шахар) ҳокимликларига ҳисобот беради.
ФҲДЁ органи фаолияти, “Оила” марказининг туман (шаҳар) бўлими ҳамда хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича бошқа тузилмалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шахар) ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилади.