...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ зилзила ҳақида расмий ахборот берди


10:52, 03.05.2017 Жамият
 6 379

Кучли ер силкиниши Наманган вилоятининг шарқий қисмида кузатилган.

Бугун, 3 май куни Ўзбекистонда зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан расмий ахборотни маълум қилди.
 
“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 3 май куни соат 09:47 да республикамизнинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган.
 
Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 295 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси 6,0 бални ташкил этди.
 
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғонада 4,5 балл, Андижонда 4 балл, Наманганда 5,7 балл, Тошкентда 3,5 4 баллни ташкил этган. Кучли ер силкиниши Наманган вилоятининг шарқий қисмида кузатилган.
 
Қайд этилишича, зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.
Бобур Жалолов

Теглар:Зилзила Ўзбекистон Эпицентр Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар