Огоҳлантиришдан кейин қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган.
Гап шундаки, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро газ плитасини ёниқ ҳолда қолдириб хонадонидан чиқиб кетган. Қайтиб келганда у беркилиб қолган темир эшикни оча олмасдан, “1050” телефон рақамига қўнғироқ қилади.
Огоҳлантиришдан кейин қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб боради ва махсус анжомлар ёрдамида хонадон ичига кириб, ёниқ қолдирилган газ плитасини ўчиради.
Натижада чақнаш ҳолати билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинади.
Суратда кўриниб турибдики, ФВВ Самарқанддаги кўа қаватли уйларнинг бирини портлашдан қутқарган. Агар Худо кўрсатмасин, фуқаро уйга кириб, чироқни ёқганида нима бўларди?
Газ плита ёниқ қолган уй билан бирга бутун бошли бино ҳам анча-мунча зарар кўрган бўларди. Хоналардаги одамлар тақдири эса қандай кечишини бир тасаввур қилинг.