Икки мингдан ортиқ газ ва бошқа иситиш ускуналарини сотиш ҳамда улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунинг натижасида Маъмурий жавобгарлик кодексига биноан 50 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилди.
“Ностандарт, сифати кафолатланмаган иситиш мосламалари, шу жумладан табиий газ билан ишлатиладиган печларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, улар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади”, - дейилади хабарда.
Маълумотларга қараганда, шу бугунга қадар ўтказилган рейдлар давомида икки мингдан ортиқ ностандарт, сифати камолатланмаган газ ва бошқа иситиш ускуналарини сотиш ҳамда улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқлаган. Бунинг натижасида Маъмурий жавобгарлик кодексига биноан 50 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланилиб, уч мингдан ортиқ ностандарт газ ва бошқа иситиш мосламалари сотуви тўхтатиб қўйилган.
Шу билан биргаликда, аҳоли орасида табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган суҳбатлар 166 минг маротоба ўтказилган.