...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ 4 кишининг вафоти сабаблари бўйича дастлабки тахминни эълон қилди


14:33, 31.10.2018 Жамият
 13 164

Хабарингиз бор, бугун, 31 октябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, "Дўмбиробод" МФЙ, "Дилхуш" кўчасида яшовчи оиланинг тўрт нафар фарзанди вафот этди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот билан чиқди. Тошкент шаҳар ФВБдан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 30 октябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, "Дўмбиробод" МФЙ, "Дилхуш" кўчасида яшовчи 4 нафар фуқаролар вафот этганлиги ва 1 нафари шифохонага ётқизилгани аниқланган. 

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, тиббий кўрик ва текширув натижаларига кўра уларга "Овқатдан заҳарланиш" дастлабки ташхиси қўйилган.

Вафот этганлар:

1. А.А. 1996 й.т.
2. И.А. 2003 й.т.
3. Э.А. 2001 й.т.
4. Ф.А. 2012 й.т.

Жабрланган:

1. У.Х. 1976 й.т. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Теглар:Дилхуш Чилонзорлик оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар