...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади


14:30, 31.10.2018 Жамият
 2 354

Ўзбекистон Президенти тарихдаги қутлуғ сана муносабати билан табрик йўллади.

Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга икки томонлама муносабатлар тарихидаги қутлуғ сана – Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланганининг 20 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади.
 
Давлат раҳбари қардош Қозоғистон халқини самимий табриклаб, ушбу муҳим ҳужжатда умумий тарих, маънавий ва маданий муштараклик билан боғланган икки мамлакат ва халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик, қардошлик ва яхши қўшничилик ришталари мустаҳкамлиги белгилаб қўйилганини таъкидлаган.


 
Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ҳамда Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларациянинг имзоланиши ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда янги босқич бўлгани қайд этилган.
 
Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида ўтказилаётган маданий-гуманитар ва ишбилармонлик тадбирлари халқлар яқинлигининг ёрқин ифодасидир, дейилган мактубда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар