...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФВВ “Қичқириқ” каналига чўккан 11 яшар боланинг суратини эълон қилди


14:39, 29.01.2018 Жамият
 6 674

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳодиса қурбонининг суратини эълон қилди.

Аввалроқ, Тошкентнинг Олмазор туманида 11 яшар мактаб ўқувчиси “Қичқириқ” каналига чўкиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
21 январь куни содир бўлган ҳодисада қурбон бўлган болакай 23 январь куни тушдан сўнг топилди. 24 январь куни дафн этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳодиса қурбонининг суратини эълон қилди.
 
Маълум қилинишича, икки дўст Абдулла ва Шоҳжаҳон Олмазор тумани “Ёшлик” МФЙда истиқомат қилишган. Улар футбол ўйнаб уйга қайтаётган эди. Шу маҳал Шоҳжаҳон кўприкдан эмас, сув устидан ўтган катта қувурдан юрмоқчи бўлиб, унга чиқадию бир-икки қадам ташлаб, оёғи сирғаниб сувга тушади. Жисмоний тарбия машғулотларида чиниққан Абдуллоҳ дўстини қутқариб олиш учун ўзини суга отади. Шоҳжаҳонни қирғоқ томонга итариб, қутқариб қолади. Лекин... ўзи сувга чўкиб кетди...
 
Дўстини қутаришга ҳаракат қилиб, ўзи чўкиб кетган Абдуллоҳ Рўзибоев Олмазор туманидаги 134-мактабда таълим олган. У синфда аълочи, намунали хулқи билан бошқалардан ажралиб турган. Абдуллоҳ ёш вафот этган бўлса-да, ўзидан жасорат изини қолдирди.

Теглар:Қичқириқ Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар