Футзал терма жамоаси мусобақанинг 3-ўрни учун Ироққа қарши курашади
Ярим финалга қадар етиб келган ўзбекистонлик футзалчилар бугунги йирик мағлубиятдан сўнг мусобақадаги юришларини тўхтатишди.
Эронликлар Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасини жавобсиз етти марта ишғол этишди ва финалда Японияга қарши ўйнашадиган бўлишди.
Эндиликда Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақанинг 3-ўрни учун Ироққа қарши курашади. Ўйин 11 февраль куни соат 13:00 да бошланади.
ОЧ-2018
Ярим финал
Эрон - Ўзбекистон 7:1
Голлар: М.Жавид 3, 16, 16, А.Ҳассанзода 4, 31, Ҳ.Тойиби 11, 35 - А.Раҳматов 40.
Эрон (биринчи бешлик): 2.Али Ризо Самими, 3.Аҳмад Исмоилпур, 7.Али Асқар Ҳассанзода, 13.Фарҳод Таваколи, 14.Меҳди Жавид.
Захира: 1.Сепеҳр Муҳаммади, 4.Муслем Олақобад, 5.Алиризо Рафиепур. 6.Муҳаммадризо Сангсефиди, 8.Абулқосим Ороужи, 9.Саид Аҳмад Аббаси, 10.Ҳусейн Тойиби, 11.Меҳран Алиқодир, 12.Муҳаммад Шажари.
Мураббий: Муҳаммад Нозим Алшари.
Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.
Захира: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов.