...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошлоқлик ички ишлар ходими пора билан қўлга тушди


17:34, 09.02.2018 Жамият
 7 326

2017 йил июль ойида таниши Ш.Акромова ўғлини Фарғона шаҳар 2-тиббиёт коллежига ўқишга қўймоқчилигидан хабар топган А.Мирзаев унга коллежда танишлари борлигини айтади.

Фарғона шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўлими милиция таянч пунктлари вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори Азизбек Мирзаев хизмат мавқеидан фойдаланиб, "ишбилармонлик" қилишни режалаштирди.
 
2017 йил июль ойида таниши Ш.Акромова ўғлини Фарғона шаҳар 2-тиббиёт коллежига ўқишга қўймоқчилигидан хабар топган А.Мирзаев унга коллежда танишлари борлигини айтиб, ўғлини ўқишга киритиб қўйишга ваъда беради. Бу иш қуруққа битмаслигига ишора қилиб, “хизмат” учун ваколатли шахсларга 300 доллар бериши зарурлигини айтади.
 
Ш.Акромова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилди. Миллий хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.Мирзаев фуқаро Ш. Акромовадан 300 доллар олаётганида ашёвий далил билан қўлга тушади.
 
Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди А.Мирзаевнинг қилмишига яраша жазо тайинлади. 
Фирдавс БЕК

Теглар:ИИБ пора доллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар