Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундириладиган, жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари учун белгиланган тўлов 2019 йил 1 январга қадар амал қилади.
Унга кўра, тўловлар энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоизларда юридик шахслар учун ҳамда жисмоний шахслар учун алоҳида, транспорт воситасининг тоифасидан келиб чиқиб белгиланган.
Агар жисмоний шахсларга тегишли енгил (М 1 тоифадаги) автотранспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказилса, мазкур тўлов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундирилмайди. Бундай ҳолларда вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тўловлар ундирилади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан ундириладиган, жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситалари учун белгиланган тўлов 2019 йил 1 январга қадар амал қилади.