...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фуқаролар мурожаатига эътиборсиз қараган яна бир ҳоким ишдан кетди


17:32, 19.06.2017 Жамият
 8 535

Х.Маматқуловга юқорида кўрсатиб ўтилган жиддий камчиликлари учун бир неча бор интизомий чоралар кўрилган.

Жорий йилнинг 16 июнь куни Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокими Хайбулла Маматқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳи томонидан сайтимизга хабар қилишди.
 
Бунинг асосий сабаби Х.Маматқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”дан кўзланган мақсад ва вазифаларнинг туб моҳиятини етарлича тушуниб етмасдан, туман аҳолиси билан тизимли равишда самарали алоқа ўрнатмаган, фуқароларнинг мурожаатларида кўтарилган масалаларга эътиборсизлик билан қараб келган ҳамда бу борада ҳокимлик тизимида ишларни лозим даражада ташкил эта олмаган.
 
Собиқ ҳоким аҳолини қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида уларни ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсатиш масаласида жиддий камчиликларга йўл қўйган. Бу борада унда талабчанлик етишмаслиги, сусткашлик қилиб келгани туфайли туман фаоллари ва аҳолиси орасида Х.Маматқулов фаолиятига нисбатан эътирозлар ортиб борган.
 
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Х.Маматқуловга юқорида кўрсатиб ўтилган жиддий камчиликлари учун бир неча бор интизомий чоралар кўрилган. Лекин у бундан тегишли хулоса чиқармаган ва ҳудуд аҳолиси муаммоларини ҳал этиш юзасидан зарур амалий чоралар кўрмаган.
 
Маълумот учун, Х.Маматқулов Шўрчи тумани ҳокими сифатида 2012 йил 6 февралдан ишлаб келаётган эди.

Теглар:Ҳоким Сурхондарё Шўрчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар