...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияга юлдузларни тарбиялаган “Монако” аутсайдерлар қаторида


12:18, 29.09.2018 Спорт
 1 441

Клуб 8-турда яна мағлубиятга учради ва 18-поғонода мустаҳкам “ўрнашиб олди”.

Кеча, 28 сентябрь куни Франция биринчи дивизионида 8-турга старт берилди.
 
Турнинг илк учрашувида мавсум кашфиёти “Сент-Этьен” ўз майдонида “Монако”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
 
“Сент-Этьен” клуби очколарини 15 тага етказган ҳолда ҳозирча пешқадам ПСЖдан кейинги 2-ўринга кўтарилиб олди.
 
Монако эса мавсумдаги кетма-кет 8-ўйинини ҳам ғалабасиз якунлади. Леонард Жардим шогирдлари мавсум стартидан буён барча мусобақалардаги 10 та ўйиндан фақат 1 тасида ғалаба қозонди – илк турда “Нант” 3:1 ҳисобида мағлуб этилган эди.
 
Клуб ҳозирча 6 очко жамғариб, 18-ўринда бормоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, клуб терма жамога Марсяль, Лемар, Мбаппе, Бакаёкко каби иқтидорли футболчиларни етказиб берган.
 
Франция чемпионати
 
8-тур, 28 сентябрь
 
“Сент-Этьен” – “Монако” 2:0 (1:0, 1:0)
 
Голлар: 1:0 – 41 Хазри, 2:0 – 54 Хазри.
 
“Сент-Этьен” – Рюффье, Силва (Пано, 66), Перрен, Суботич, Колодзейчак, Сельнэс, Мвила, Салибур (Монне-Паке, 83), Кабелла, Дьони, Хазри (Норден, 68).
 
“Монако” – Бенальо, Раджи, Глик, Ндорам, Баррека (Шадли, 67), Пеле (Хенрихс, 79), Сидибе, Диоп, Траоре (Головин, 60), Силла, Фалькао.
 
Бугун ва эртага турнинг қолган ўйинлари бўлиб ўтади (Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган).
 
29 сентябрь
 
20:15. “Ницца” – ПСЖ
23:00. “Реймс” – “Бордо”
23:00. “Страсбур” – “Дижон”
23:00. “Лион” – “Нант”
23:00. “Кан” – “Амьен”
23:00. “Анжер” – “Генгам”
 
30 сентябрь
 
18:00. “Ренн” – “Тулуза”
20:00. “Монпелье” – “Ним”
23:59. “Лилль” – “Марсель”
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Франция Монако Сент-Этьен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!