...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фойдаланилмаётган объектлар энди...


14:48, 10.08.2018 Жамият
 3 962

Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.

“Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган объектлари тегишли рўйхат бўйича вилоят кичик саноат зоналари таркибига киритилиши белгиланди.

Кичик саноат зоналари иштирокчиларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисидаги қарорлар Тошкент вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.

Маълумот ўрнида, Президентнинг 2017 йил 10 августдаги қарори асосида ушбу саноат зоналари учун 140 гектардан зиёд ер майдони ажратилган эди. Эндиликда мазкур саноат зонаси қўшимча 67 гектардан ортиқ ер майдони ажратилиши натижасида янада кенгайтирилган.
Санжар Жўра

Теглар:фойдаланилмаётган объектлар саноат зонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар