
Ҳозирда Ўзбекистонда мавжуд кичик саноат зоналарининг сони 96 тага етган.
Яқин орада бу объектлар Тошкент туманлараро хўжалик суди қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳокимияти тасарруфига топширилади.
Таъкидлаш керакки, айни вақтда Тошкентда 3 та кичик саноат зонаси мавжуд. Жорий йилда бундай ҳудудлардан яна 5 таси ташкил этилиши кутилмоқда. 2018 йилда яна 2 та кичик саноат зонаси очилади.
Кичик саноат зонаси ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари 10 йиллик узоқ муддатга ижарага берилади. Кейинчалик бу муддат яна 10 йилга сурилиши мумкин.
Кичик саноат ҳудудида фаолият олиб борувчи компаниялар юридик шахслардан олинадиган даромад ҳамда мол-мулк солиғи, шунингдек, 2 йил муддатга ягона солиқ тўловидан озод этиладилар. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажмидан 30 фоизи экспорт қилинган ҳолларда бундай имтиёз яна 2 йилга узайтирилиши мумкин.
Ҳозирда Ўзбекистонда кичик саноат зоналарининг сони 96 тага етган. Бу ҳудудларда умумий қиймати 535 миллиард сўмга тенг 1021 та лойиҳа йўлга қўйилган. Янги корхоналарнинг ташкил этиши орқали 9,6 мингга яқин янги иш ўринлари яратилган.