...
МЕНЮ
ONLINE TV

Панама термаси илк маротаба жаҳон чемпионатига боради, АҚШ эса...


12:55, 11.10.2017 Спорт
 1 897

Бугун Панама терма жамоаси илк марта жаҳон чемпионатига чиқди. Гондурасликлар эса Австралия билан “ўтиш ўйини”да беллашади.

Бугун ЖЧ–2018 саралашанинг Шимолий Америка минтақасидаги сўнгги тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.
 
АҚШ кутилмаганда Тринидад ва Тобагога имкониятни бой берди ва шов-шувли тарзда жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Шунингдек, ақшликлар илк бора 1986 йилдан бери ЖЧда қатнаша олишмайди.
 
АҚШнинг ортида таъқиб қилиб келаётган Гондурас Мексикани иродали тарзда енгди ва тўртинчи ўринни эгаллади. Энди гондурасликлар Австралия билан “ўтиш ўйини”да беллашади.
 
Панама эса учрашувнинг сўнгги дақиқаларидаги гол эвазига Коста-Рикани мағлуб этди ва тарихда илк марта жаҳон чемпионати каби нуфузли мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
 
Турнир жадвалидаги якуний вазият билан танишинг: 
 

 
ЖЧ-2018 саралаши, КОНКАКАФ
 
10-тур
 
Тринидад ва Тобаго–АҚШ 2:1 (2:0).
Голлар: 1:0 – 17, автогол Гонсалес, 2:0 – 37 Жонс, 2:1 – 47 Пулишич.
 
Тринидад ва Тобаго: Фонсетт, Гонсалес, Сайрус, Джонс, Хож (Вильярроэл, 82), Льюис, Пол, Гарсия (Жонс, 72), Жорж, Уинчестер (Сезар, 78), Хайленд.
 
АҚШ: Ховард, Гонсалес, Вильяфанья (Акоста, 72), Йедлин, Безлер, Пулишич, Брэдли, Нагбе (Фейлхабер, 84), Арриола (Демпси, 46), Алтидор, Вуд.
 
Огоҳлантиришлар: Хож (68), Гонсалес (90), Жонс (90), Безлер (90).
***
 
Гондурас–Мексика 3:2 (1:2).
Голлар: 0:1 – 17 Перальта, 1:1 – 34 Элис, 1:2 – 39 Вела, 2:2 – 54, автогол Очоа, 3:2 – 60 Киото.
 
Гондурас: Эскобер, Фигероа, Альварадо, Бекелес, Фигероа, Лопес (Паласиос, 88), Мехия, Кларос (Акоста, 69), Киото, Элис, Эрнандес.
 
Мексика: Очоа, Лайюн, Араухо, Аланис (Корона, 67), Айяла, Гальярдо, Дос Сантос (Альварес, 46), Эррера, Вела (Гуардадо, 59), Перальта, Хименес.
 
Огоҳлантиришлар: Дос Сантос (42), Альварес (75), Элис (79), Паласиос (85), Альварадо (90).
***
 
Панама–Коста-Рика 2:1 (0:1).
Голлар: 0:1 – 36 Венегас, 1:1 – 53 Торрес, 2:1 – 88 Торрес.
 
Панама: Пенедо, Торрес, Эскобар, Овалье, Мачадо, Гомес (Купер, 52), Кинтеро, Барсенас (Техада, 51), Годой, Торрес (Арройо, 78), Перес.
 
Коста-Рика: Пембертон, Матаррита (Гонсалес, 75), Гутьеррес, Сальватьерра, Кальво, Уоллес, Борхес, Венегас, Гусман (Асофейфа, 63), Руис (Уренья, 69), Уманья.
 
Огоҳлантиришлар: Гусман (59), Торрес (90), Техада (90).
 
Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Уругвай, Аргентина ва Колумбия терма жамоалари кейинги йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Панама АҚШ ЖЧ–2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!