...
МЕНЮ
ONLINE TV

111 кишини рўйхатга қўйган уй эгаси 3 йилга қамалиши мумкин


12:18, 11.10.2017 Олам
 3 529

Хорижликларни уйига рўйхатга қўймоқчи бўлган киши катта миқдорда жарима тўлаши ёки озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Россия Федерациясининг Тюмень шаҳрида икки хонали уй эгаси 111 нафар хорижлик фуқарони рўйхатга қўйган. Бу ҳақда “АиФ” нашри хабар бермоқда.
 
Хабарда уй соҳибига уч йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Қизиғи шундаки, уй резинадан қилинмаган бўлса 100 дан ортиқ одамнинг икки хонали уйда яшаши муболағадан бошқа нарса эмаслиги хабарда алоҳида тилга олинган.
 
Тюменлик шахс ҳеч бири ўзининг қариндоши бўлмаган хорижликларни уйига рўйхатга қўяверган. Тўрт ой ичида тюменлик уй соҳиби  Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Молдова фуқароларини уйига рўйхатга қўйган ва, бу билан, икки хонали уйидан жой ажратишни назарда тутган.
 
Жиноят иши бўйича ҳужжатлар судга оширилгани ва уй эгасига нисбатан Россия қонунчилигида назарда тутилган чоралар кўрилиши таъкидланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тюмень Рўйхатга қўйиш Вақтинчалик рўйхат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!