...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пропискачи” уюшган гуруҳ қўлга олинди


09:26, 03.10.2017 Жамият
 3 786

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга қўйиш учун ўнлаб фуқаролардан 3000 АҚШ долларигача маблағ талаб қилган гуруҳ аниқланди.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш учун қинғир усулларни қўллашга тайёр бўлган ҳамда ушбу ишни амалга оширишга кўмаклашмоқчи бўлган айрим фуқаролар қўлга олинди.
 
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан йўл қўйилган фуқароларни катта миқдордаги маблағ эвазига ноқонуний равишда доимий рўйхатга қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.
 
Яшнобод ИИБ МФР бўлимида ёрдамчи сифатида ишлаган бир нечта ходимлар ўнлаб фуқаролардан доимий рўйхатга қўйиш учун 3000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда пул олган. Паспорт бўлимининг қатъий ҳисобида турувчи муҳр ва штамплардан фойдаланиб, фуқароларнинг паспортига яширин равишда муҳр ва штамп босиб, доимий рўйхатда тургани ҳақида сохта маълумотлар киритган.
 
Уюшган гуруҳ аъзолари ва уларга пул маблағларини берган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, жиноят ишидан етказилган зарар 188 миллион сўм деб баҳоланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Доимий рўйхатга қўйиш Яшнобод туман ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар