...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Сербия ташқи ишлар вазири Эрдўғанга атаб қўшиқ куйлади


12:08, 11.10.2017 Олам
 1 784
" frameborder="0" allowfullscreen>

Сербия Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ивица Дачич “Osman Aga” номли қўшиғини турк тилида куйлади.

Сербия Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Сербия ташқи ишлар вазири Ивица Дачич тантанали кечки овқат вақтида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга атаб турк тилида қўшиқ куйлади. Дачичнинг қўшиқ куйлагани акс этган видео ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб кетди.
 
Ивица Дачич Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған, шунингдек, Сербия президенти Александр Вучич ва унинг рафиқаси Тамара Вучич ўтирган стол атрофига келиб, “Osman Aga” номли қўшиқни куйлаган.
 
Туркия ва Сербия раҳбарлари, қолаверса, бошқа меҳмонлар ҳам бу чиқишни олқишлар билан қарши олишди.
 
Яна бир видеода эса Дачичнинг Болқонда машҳур бўлган “Миляцка” қўшиғини ижро этаётгани тасвирланган.
 
Белград муфтийси Мустафо Юсуфспахич унга очиқдан очиқ пул “қистирган”. Буни меҳмонлар ҳазил тариқасида қарши олишган.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған 10 октябрда икки кунлик ташриф билан Сербияга келган эди. Эрдўған  шарофатига ташкил этилган тантанали қабул маросимида Туркия ва Сербия раҳбарлари ўзаро совға алмашишган.
 
Хусусан, Сербия президентига велосипед ва шахмат совға қилинган бўлса, Туркия раҳбарига анъанавий Сербия гилами туҳфа этилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Сербия Ивица Дачич 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!