...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Ўзбекистонда танклар шоуси ўтказилди


18:42, 07.05.2018 Жамият
 4 389

Ғолиб ва совриндор жамоа кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тошкент вилояти ҳарбий-маъмурий сектори ва Тошкент ҳарбий округи ҳамкорлиги остида “Чирчиқ” умумқўшин дала ўқув майдони танк биатлони ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Тантанали маросимни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов кириш сўзи билан очиб берди. Бундай мусобақалар ўзаро жипслик ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, уларнинг касбий малака ва маҳоратини юксалтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди. Танк биатлони иштирокчиларига улкан зафарлар тилади.
 
Шундан кейин шахсий таркиб, жанговар ва ҳарбий техникаларнинг тантанали ўтиши ҳамда вертолётларнинг кўргазмали учиши намойиш этилди.






 
Унда мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва ўттиздан ортиқ уруш йилларидаги ва бугун қуролланишда турган ҳарбий техникалар тантанали марш билан ўтди. Майдон узра иккита вертолётда Ўзбекстон байроғи тантанавор олиб ўтилди.
 
Тадбирнинг асосий қисмида икки танк экипажининг мусобақада кўргазмали тарзда белгиланган тўсиқлардан ўтиши ва машқ шартидаги нишонларни яксон этиши кўрсатилди.
 
Ғолиб ва совриндор жамоа кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
 
Махсус танк йўлагининг умумий узунлиги 4200 метр бўлиб, халқаро миқёсда ўтказилувчи танк биатлони майдонлари талабларига жавоб беради.




 
“Машқурилишинвест” МЧЖ томонидан бунёд этилган майдонда мусобақаларни кузатиш учун 3 қаватли 12 метр баландликдаги минора, ҳарбий техника ва шахсий таркибнинг парадини ўтказиш учун узунлиги 600 ва эни 20 метрли саф майдони мавжуд.
 
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб мамлакатимиздаги биринчи танк биатлони майдонининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Маълумот ўрнида, 2017 йилда Россия, Беларусья, Озарбайжон, Қозоғистон ва Хитойнинг 22 та полигонида 28 та мамлакат ҳарбий хизматчилари иштирокида “АРМИ-2017” учинчи Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон ҳарбийлари илк бора иштирок этишди ҳамда 29 та танловнинг 8 тасида беллашиб, умумжамоа ҳисобида 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига сазовор бўлди.






 
Шунингдек, 2017 йилнинг октябрида Буюк Британиянинг Брэкон шаҳрида 29 та мамлакатнинг 139 та жамоасидан иборат қўшин разведкачилари ўртасида ўтказилган “Кембрия патрули” халқаро танловида вакилларимиз фахрли иккинчи ўринни забт этди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:танк Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар