Тақдирланганлар билан қуйидаги фоторепортаж орқали танишишингиз мумкин.
Кеча, 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг якунларига бағишланган “Энг яхшилар”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, федерация Ижроқўми аъзолари, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, миллий чемпионатда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, мураббийлар, футболчилар, академиялар тарбияланувчилари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида шоу-дастур билан бирга йилнинг энг яхшиларига мукофотлар топширилди.
Тақдирланганлар билан қуйидаги фоторепортаж орқали танишишингиз мумкин:
“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий” – Шота Арвеладзе (“Пахтакор”).
Мукофотни клуб Бош директори Дмитрий Адисман қабул қилиб олди.
“Энг яхши ёшлар жамоаси”, Ёшлар лигаси ғолиби – “Бунёдкор” ФК.
“Энг яхши футбол академияси” – “Насаф”.
“Fair Play” соврини – “Қўқон-1912” жамоаси.
“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” – Людмила Карачик (“Металлург-W”).
“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” – Игорь Чикризов (“Пахтакор”).
“Йилнинг энг яхши футзалчиси” – Констатин Свиридов (“Олмалиқ”).
“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси” – “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби.
“Йилнинг энг яхши клуби” – “Локомотив” ПФК. Совринни “Локомотив” клуби президенти Тўлабек Акрамов ЎзПФЛ директори Омон Ғофуровдан қабул қилиб олди.
“Йилнинг энг яхши мураббийи” – Рўзиқул Бердиев (“Насаф”).
“Йилнинг энг яхши футболчиси” – Марат Бикмаев (“Локомотив”). Бикмаев совринни ЎФФ директори Умид Аҳмаджоновнинг шахсан ўзидан қабул қилиб олди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ЎФФ мазкур тадбирда футбол жамоатчилигига яхши хушхабарни етказди.
Яъни келаси йилги Ўзбекистон кубоги финали ўтказилиш жойи ўзгарди.
Унга кўра, кейинги мавсумни якунлаб берувчи учрашув Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилади.
Биламизки, водий аҳли футбол кечаларига боришни деярли канда қилмайди ва доимо стадионларга бориб, жамоаларини қўллаб қувватлашдан ҳеч чарчамайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг ҳал қилувчи баҳси Тошкентдаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида ўтказилди ва унда “Локомотив” “Бунёдкор” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи марта Ўзбекистон кубоги совринига эга чиққанди.

Акмалхон Эшонхонов