Каримованинг навбатдаги саволларига ҳам бирин-кетин жавоб берувчилар топилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева яна бир совринли сўровномани ташкил этди. Ғолибга эса бу сафар Beats қулоқчинлари ваъда қилинди.
“Мана, Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шундай байрам арафасида мен юртимиз тарихи, маданияти, санъати ва урф-одатларига оид ўзимнинг интеллектуал викторинамни давом эттираман. Навбатдаги викторинамизда Beats қулоқчинлари ўйналади. Саволларга биринчи бўлиб тўғри жавоб берган иштирокчи ушбу замонавий аксессуар эгасига айланади.
Биз бугун биринчи ўзбек аёл рассоми Шамсирўй Ҳасанова тўғрисида сўз олиб борамиз. Қисқа умр кўрганига қарамай, Шамсирўй Ҳасанова XX аср ўзбек рассомлик санъатида ўзининг ёрқин изини қолдирди. У ўз санъат асарларида Шарқ санъати тарихида катта аҳамият касб этган буюк аёллар сиймосини тасвирлаган”, деб ёзади Лола Каримова-Тилляева.
Каримованинг навбатдаги саволларига ҳам бирин-кетин жавоб берувчилар топилмоқда. Саволлар эса қуйидагича:
1-савол: Шамсирўй Ҳасанованинг Шарқ шоираларига бағишлаб ишлаган асарлари номларини санаб ўтинг.
2-савол: Шамсирўй Ҳасанова 1930-йилларнинг ўрталарида қаерда ва кимнинг қўлида таълим олган?
3-савол: Шамсирўй Ҳасанованинг умр йўлдоши ким бўлган?
Ушбу саволларнинг жавобини билсангиз, Лола Каримова-Тилляеванинг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирилган сўнгги сурат остига ёзиб қолдиришингиз мумкин.