...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотожамланма: Самарқанддаги ёдгорликларни 100 метр баландликдан томоша қилиш имкони яратилди


14:53, 22.04.2018 Жамият
 5 044

Аввалроқ, Бухорода ҳаво шарлари жорий қилинган эди.

Аввалроқ, сайёҳлар Бухоронинг тарихий мажмуаларини 100 метр баландликдан ҳаво шари орқали тамошо қилиш имконига эга бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 21 апрель куни Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида бундай ҳаво шарларининг бир нечтаси самога кўтарилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
 








Самарқанд осмони ҳаво шарлари билан қопланди.  Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,  тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон аеронавтика федерацияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.
 







 
Ҳаво шарлари ёрдамида сайёҳлар Самарқанд шаҳри устидан осмону фалакка кўтарилади ва улар ярим соат давомида шаҳар бўйлаб 100 метр баландликдан бутун шаҳарни томоша қилишлари мумкин бўлади.  Бу эса сайёҳларга ажойиб фотосуратлар олиш ва яхши вақт ўтказиш имкониятини тақдим этади.
 







 
Маълумот ўрнида, мутасадди ташкилот вакиллари ва шаҳардаги сайёҳларнинг кўпчилиги ушбу манзарани кўриш учун ташриф буюрди.







Икром Раҳмон

Теглар:ҳаво шари Регистон Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар