Ҳозирда ҳукуматга мухолифат гуруҳ раҳбари қўлга олинган.
Бугун, 22 апрель куни Арманистон пойтахти Ереванда ҳукуматга мухолифат бўлган гуруҳ етакчиси Никола Пашинян полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Пашинян бошлиқ намойишчилар Саргсяннинг Бош вазир этиб тайинланганига қарши пойтахт кўчаларидаги юришларини давом эттирди.
Бунга жавобан Серж Саргсяннинг ўзи Пашинян билан учрашишга келди ва журналистлардан ҳоли ўтган музокара уч дақиқа давом этган.
Маълум бўлишича, Пашинян Саргсяндан истеъфо сўраган.
Серж бўлса, унинг бундай оҳангдаги муносабатига мен ҳуқуқ вакиллари гувоҳлигида жавоб беришим мумкин, дея изоҳ берган.
Учрашувдан сўнг полиция томонидан етакчи Пашинян ҳибсга олинган.