Марҳамат туманида ҳомиладорлигидан бошлаб бу ишни режалаштириб келаётгани аниқланди.
Маълум бўлишича, фуқаро Абдурашидова ҳамиладорлик вақтидан бошлаб, ўзининг онаси билан бирга туғилажак фарзандини сотишни режалаштириб келган.
Улар Булоқбоши туманида яшовчи Лобар исмли аёл билан келишиб, 23 кунлик норасидани 4500 АҚШ доллари ва 4 млн сўм миқдоридаги пулга сотаётгани чоғида Андижон вилояти ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинади.
Ҳозирда мазкур вазият юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.