Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифига турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова ҳамроҳлик қилди.
Икки мамлакатнинг биринчи хонимлари биргаликда Туркиянинг диққатга сазовор тарихий обидаларига ташриф буюришди.
Аввалроқ, 25 октябрь куни Анқарадаги “Эсенбоға” аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Туркия Республикаси Бош вазири ўринбосари Бакир Бўздоғ кутиб олгани ҳақида хабар берган эдик.