Туркияга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Истанбулга борди.
Бугун, 26 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига келгани хабар қилинди.
Давлат раҳбари Истанбулда Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди. Шунингдек, мазкур қабул жараёнида Туркия ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ҳам ўтказилди.
Учрашувда 25 октябрь куни Анқарада бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати холисона баҳоланиб, уни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олингани таъкидланди. Икки мамлакат ўртасида савдо, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, юк ташиш, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 20 дан зиёд ҳужжатлар имзолангани юқори баҳоланди.