...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ражаб Тойиб Эрдўған Абдулла Ориповнинг шеърини турк тилида ўқиди


20:01, 26.10.2017 Олам
 5 512

Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида шеърга навбат келганига ишора қилар экан, таржимондан шеърнинг сўзларини дурустроқ таржима қилишини сўради.

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан Туркияда бўлиб турибди.
 
Ушбу кутилган ташриф икки мамлакатнинг келгуси муносабатлари, савдо-иқтисодий, туризм, маданий алоқаларида катта аҳамият касб этади.
 
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған иштирокида брифинг ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, қолаверса, ўзбек халқига катта ҳурмат ва эътибор кўрсатган Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг шеъридан парчани турк тилида ўқиди. У ўз нутқи давомида шеърга навбат келганига ишора қилар экан, таржимондан шеърнинг сўзларини дурустроқ таржима қилишини сўради.
 
Музаффар бўл, ғолиб бўл, ўктам,
Дўст-у ёринг, қардошинг билан.
Асрларнинг силсиласида,
Боқий турган кошанинг сенинг.
Улуғ башар оиласида,
Мангу ёруғ пешонанг сенинг.
 
Шеърдан сўнг, Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилар экан, Ўзбекистоннинг дўсти ва қардоши сифатида мамлакатнинг ҳар жиҳатдан кучли бўлишини исташини маълум қилди.
 
“Азиз қардошим, муҳтарам биродарим Шавкат Мирзиёевнинг бу тарихий ташрифи икки юрт ўртасидаги биродарликни янада мустаҳкамлайди. Яна бир бор жаноб Президентга ва делегация аъзоларига ўлкамизга хуш келдингиз дейман”, дея кафтини кўксига уради Эрдўған. 
Қамариддин Шайхов,
"Qalampir.uz" интернет нашри раҳбари

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи Абдулла Орипов Ўзбекистон–Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!