...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Тошкентда бир кунда иккита бино ёнди


17:35, 19.07.2018 Жамият
 4 141

Одамлар орасида эса жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ.

Бугун, 19 июль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида бирданига иккита катта бино ёнғиндан зарар кўрган.
 
Маълум қилинишича, соат 04:54 Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Миробод тумани, Ойбек кўчасидаги 9 қаватли бўлган 44-уйнинг 1-қаватида жойлашган дўконда ёнғин келиб чиққан. Ёнғин соат 05:19 да ўчирилган.

 
Магазиндаги товарлар ёниб кетган. Одамлар орасида эса жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ. Ўт ўчирувчилар ёнғин содир бўлган магазин тепа қаватида жойлашган хонадонлардан 6 кишини эвакуация қилганлар. Ёнғиннинг келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
 
Худди шу куни эрталаб соат 05:17да яна бир ёнғин кузатилган. Бу сафар Миробод тумани, Нукус кўчасида жойлашган “Sigma” бизнес марказида ёнғин келиб чиққан.


 
Соат 05:49да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Аланга бинонинг фасади ва 4 ҳамда 9 қаватда жойлашган соғломлаштириш марказига зиён етказган. Жароҳат олган ва қурбон бўлган одамлар йўқ. Ёнғин келиб чиқишига, SPA-салонида қаровсиз қолдирилган электр иситиш ускунаси сабаб бўлган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Миробод ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар