Йигирмадан ортиқ ижодий гуруҳ аъзолари, метронинг турли йўналишларида Иккинчи жаҳон уруши йилларини ёдга солувчи куй-қўшиқлар қуйлади.
Ушбу лойиҳа Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
“Бу концерт ўзгача руҳда ташкил этилди. Унда миллийлик, тарихийлик, замонавийлик уйғун. Атрофдагиларнинг қизиқиши ҳам бошқача. Бунда биз қадимий мусиқа асбобларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик”, дейди подполковник З.Бобожонов.
“Мазкур лойиҳа давомида йигирмадан ортиқ ижодий гуруҳ аъзолари, метронинг турли йўналишларида Иккинчи жаҳон уруши йиллари воқеаларини ёдга солувчи куй-қўшиқлар ва ўзига хос рақсларни ижро этишди”, дея ёзмоқда ЎзА.