...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими бўлди


15:14, 26.04.2018 Жамият
 10 446

Бугуннинг ўзида Раҳмонбек Усмоновдан бўш қолган ўринга эга чиқди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари сифатида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Бугуннинг ўзида Раҳмонбек Усмоновдан бўш қолган ўринга эга чиқди. 

“Qalampir.uz”нинг ишончли манбаси етказган хабарга қараганда, “Artel”, “Imzo” корхоналари муассиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган. 

Бугунгача Тошкент шаҳри ва вилоятларда амалга оширилган қатор қурилиш лойиҳалари фаол иштирок этган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳукумат ишончига кириб, “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси ДУК раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар