...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Ўзбекистонлик спортчи давлат стипендиясидан маҳрум этилди


18:27, 02.12.2017 Спорт
 5 625

Гроссмейстернинг нима сабабдан стипендиядан маҳрум қилингани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Антон Филиппов энди давлат томонидан бериладиган стипендия билан таъминланмайди. Бу ҳақда Филиппов ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
 
“Мени Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлганлигим учун тўланадиган стипендиядан маҳрум қилишди”, - дея хабар қолдирган гроссмейстер ўз саҳифасида.
 

 
Ушбу пост остидаги изоҳларда эса яна бир гроссмейстер Нафиса Мўминованинг отаси Алишер Мўминов қуйидагича изоҳ қолдирган:
 
“Нафиса ҳам энди бундай стипендияни олмайди”.
 
Юқорида келтириб ўтилган гроссмейстерларнинг нима сабабдан стипендиядан маҳрум қилингани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Антон Филиппов Шахмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!