Вазир ҳудудлардаги профилактика инспектори учун ажратилган хонадонларга ташриф буюрди.
Ташрифи жараёнида қатор туманларда бўлиб, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл харитаси кесимида иш олиб бораётган 4 сектор масъул ишчи гуруҳ ходимдари иш фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф кун тартибида йўл харитаси негизида жойларда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш профилактикаси, содир этилган жиноятларни иссиқ изида фош этиш, шу билан бир қаторда, профилактика инспекторларига яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди.
Ўрганиш жараёнида вазир Кегейли, Хўжайли, Қанликўл, Қўнғирот, Шўмоной, Нукус шаҳар ҳудудларидаги профилактика инспектори учун ажратилган хонадонларга ташриф буюриб, ходимларнинг оила аъзолари билан учрашди.