Бокс бўйича терма жамоа аъзолари машҳур боксчи Руфат Рисқиев хонадонида меҳмон бўлишди.
“Сиз бокс бўйича жаҳон чемпионига айланган биринчи ўзбек спортчиси ҳисобланасиз. Айнан сиз туфайли Ўзбекистонда буюк чемпионлар авлоди етишиб чиқди. AIBA ижроия-қўмитаси аъзолари ва мен сизга ва сизнинг оилангизга сиз учун оғир бўлган ҳозирги дамларда барча томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман”, дея ёзган Ғафур Раҳимов.
Собиқ чемпион Руфат Рисқиев терма жамоа аъзоларига ўз маслаҳатини берди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Руфат Рисқиев 2016 йил жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган эди.