Тадбирда кўплаб мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, журналистлар иштирок этди.
Тадбир аввалида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гусейн Гулиев тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистон Озарбайжоннинг азалий дўсти, қардоши эканини алоҳида таъкидлади.
Ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов ва элчи Гусейн Гулиев икки мамлакат дўстлиги ва Озарбайжон Демократик Республикаси 100 йиллиги шарафига қадаҳ кўтардилар.
Тадбирда кўплаб мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари, дипломатик корпус вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, журналистлар иштирок этди.
Маълумот ўрнида, 1918 йилда Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил этилиши Озарбайжон тарихида ёрқин саҳифа ҳисобланади. Кейинги йиллар, ўн йилликлар ёруғ воқеалар, катта ютуқлари билан мамлакатнинг ва Озарбайжон халқининг ҳаёт босқичларини ташкил этади.
1918 йилда Озарбайжон Миллий Кенгаши томонидан Озарбайжон Демократик Республикаси мустақиллигини тантанали суратда эълон килинган. Шу куни Тифлисда (ҳозирги Тбилиси) мустақиллик декларацияси имзоланган.
Шу воқеалар шарафига Бокуда кўчалардан бири, метрополитен бекати номланган ва “Истиглалият” (мустақиллик) кўчасида мустақиллик декларацияси матни (лотин ва араб ҳарфларида) билан стелла ўрнатилган.
Тбилисида Кавказдаги собиқ подшо вакили саройи зали деворида озар, грузин ва инглиз тилларидаги ёзув билан ёдгорлик лавҳаси ўрнатилган.