Туркиялик меҳмонларга Умид Аҳмаджонов ҳамда Шоакром Исроилов ҳамроҳлик қилмоқда.
Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдўған ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация айни пайтда Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турибди.
Туркияликлар 23 май куни Самарқандда камондан ўқ отиш бўйича VI халқаро “Фотиҳ кубоги” мусобақасига бағишланган тадбирда иштирок этгандан сўнг Билол Эрдўған “Ҳазрати Ҳизр” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаққига Қуръон тиловат қилди. Шунингдек, мажмуада Ислом Каримов қабрига гул қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ҳамроҳлик қилмоқда.