Турк делегацияси Ислом оламининг буюк олими Имом ал Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.
Туркиядан келган делегация вакиллари учун навбатдаги манзил Челак туманида жойлашган Имом ал Бухорий мажмуаси бўлди.
Ислом оламининг буюк олими Имом ал Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди. У ерда буюк мутафаккир ҳаққига дуолар ўқилди, Қуръон тиловат ўқилди.
Меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, туркияликлар аввалроқ Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган эди.