Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида шароит ва назорат яхши йўлга қўйилганлиги эътироф этилмоқда, аммо мазкур тайёргарлик вилоятларда талаб даражасида эмас.
Ижтимоий тармоқларда шароит ва назорат Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида яхши йўлга қўйилганлиги таъкидланмоқда, аммо кўпчилик тахмин қилганидек, тайёргарлик вилоятларда талаб даражасида эмас.
Бугун Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларининг сони 80 тани ташкил этиб, шундан 35 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. Қолганлари вилоятларга тўғри келади. Бундан ташқари энг кўп ҳужжат топшириладиган ОТМлар ҳам вилоятларга тўғри келади. Биргина Термиз давлат университетига 2017 йилда 37 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бу Республика бўйича рекорд натижа.
Кеча, Қарши шаҳрида ҳам Олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари ўтказилди.
Қашқадарё вилояти ўзининг ёз фаслидаги жазирама иссиқ иқлими билан ажралиб туради. Шу боис вилоят шароитидан келиб чиқиб, соат 10.00 дан 17.00 га қадар очиқ ҳавода юриш ҳар қандай одам учун қийинчилик туғдиради. Ҳаво ҳароратининг 50 даража иссиқ атрофида бўлиши қуёш тафтида кўчада ҳаракатланишни чеклайди.
Имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар учун хоналар тайёрланган, бу масалада камчиликлар йўқ. Бироқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти турли минбарлардан туриб ваъда қилган “шароитлар” абитуриентларни қўллаб-қувватлашга келганлар учун яратилмаган.
Қарши давлат университетида ота-оналар учун алоҳида кутиш жойлари яратилмаган. Буни суратлардан кўриш мумкин. Кимдир девор соясида паналаб турган бўлса, бошқалар майсалар устидан қўним топган.
Қачонгача вазирлик ва идоралар пойтахтдагина назоратни амалга оширади? Қоп-қоп ваъда бериш ўрнига назоратни вилоятларда ҳам кучайтиргани мақсадга мувофиқ эмасми?