...
МЕНЮ
ONLINE TV

Флоридада тимсоҳ сув остига тортиб кетган 2 ёшли болакайнинг жасади топилди


10:01, 16.06.2016 Олам
 4 688

Уни топиш учун боғ ва қутқарув хизмати ходимлари 4 нафар тимсоҳни ўлдиришларига тўғри келди

14 июнь куни Орландо шаҳри Disney's Grand Floriмеdian Resort & Spa меҳмонхонаси яқинида дунёга машҳур бўлган Disney World истиҳат боғи ҳудудида 2 ёшли болакайни тимсоҳ сув остига тортиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 16 июнь куни шу болакайнинг жасади топилди, деб ёзади “Dayonline.ru” нашри.
 
Небраскадан боғга ҳордиқ чиқариш учун келган 5 кишидан иборат оила сувда тимсоҳларнинг борлигидан мутлақо бехабар дам олишарди. Кутилмаганда сувдан чиққан тимсоҳ 2 ёшли болакайни сув остига тортқилаб кетган.
 
Фалокат чоғида болакайнинг отаси уни тимсоҳ чангалидан қутқаришга бир неча бор ҳаракат қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаган.
 
Маҳаллий полиция вакиллари берган маълумотларга кўра, болакай сув остида, 2 метр чуқурликда топилган. Уни топиш учун боғ ва қутқарув хизмати ходимлари 4 нафар тимоҳни ўлдиришларига тўғри келди. Болакайнинг танаси зарарланмаган. Тимсоҳ уни сув остига тортиб кетгач, у нафас етишмаслиги туфайли нобуд бўлган. Дастлаб болакайни излаб топиш ишларига вертолётлар, қайиқлар жалб қилинган.
 
“Биз бўлиб ўтган мудҳиш ҳодисадан қаттиқ изтиробдамиз. Фарзандини йўқотган оила учун қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз ва уларни қийин кунларда қўллаб-қувватлаймиз. Биз  Disney боғи номидан уларга таъзиямизни изҳор этамиз”, дейди Disney World президенти Жорж Калогридис.
Умида Якубова

Теглар:Орландо Disney World Тимсоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!