Англия ва Россия терма жамолари ўртасидаги ўйиндан сўнг ишқибозлар бир-бирлари билан муштлашиб кетиб, оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришган эди.
“Россия ва Франция қонунчилиги турли хил эканлиги унчалик муҳим эмас. Россия фуқаролари қаерда бўлмасинлар, мамлакат қонунларига бўйсунишлари керак. Россия ҳудудидан ташқарида амалга оширилган жиноят, шу жумладан, бировни калтаклаш, унинг соғлиғига ёки мулкига зарар етказгани учун мамлакат Жиноят кодекси бўйича жазоланади. Масалан, оммавий тартибсизликда қатнашгани учун саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилади”, дейди Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакили.
Унинг айтишича, инкор этиб бўлмайдиган далилларнинг бўлиши жуда зарур. Россияликларни айбловчи турли хил гаплар оғзаки тарзда билдирилди. Бундай гаплардан воқеанинг аниқ тафсилотини билиш қийин. Ҳақиқий далиллар топилгандагина, мазкур масала юзасидан иш кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Марсель шаҳрида бўлган Англия ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг икки жамоа ишқибозлари ўртасида оммавий муштлашув келиб чиққан эди.