...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаҳва саратонни келтириб чиқарадими?


16:58, 15.06.2016 Саломатлик
 6 560

Саратон хасталиклари бўйича тадқиқотлар халқаро агентлиги бу борада сўнгги хулосасини эълон қилди.

Қаҳва саратонга сабаб бўладими? Бу ҳақда якуний хулосага келинмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Саратон агентлигининг маълум қилишича, қаҳвадан саратон келиб чиқиши ҳали тасдиқланмаган бўлсада, жуда қайноқ  ичимликлар  инсон организмида саратонни келтириб чиқариши мумкин экан. Бу ҳақда “Reuters”  ёзмоқда.
 
Саратон хасталиклари бўйича тадқиқотлар халқаро агентлиги (СХТХА) шу вақтгача қаҳва саратон хасталигини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида одамларни огоҳлантириб келар эди, бироқ йиллар ўтгач, ташкилот шў фикрини ўзгартирди. Бугун, 15 июнь куни агентлик мазкур масала юзасидан сўнгги хулосасини эълон қилди. Унга кўра, қаҳва саратон хасталигини келтириб чиқаришига доир аниқ далил йўқ.
 
Лекин,  СХТХАнинг айтишича,  Цельсий  бўйича 65 градусдан юқори ҳароратдаги сув, қаҳва, чой ва бошқа ичимликлар қизилўнгач саратонини қўзғатувчи таъсирга эгадир.
 
Франциянинг Лион шаҳрида жойлашган СХТХА ўтган йили ишлов берилган гўшт саратонга сабаб бўлишини айтган ва мазкур хулосага одамлар ва ҳайвонларда ўтказилган  мингдан ортиқ тадқиқотлар сабаб бўлган эди.
 
Агентликнинг қаҳва юзасидан якуний хулосага келгани кўплаб қаҳва ишлаб чиқарувчилар ва уни хуш кўрувчилар учун яхши янгилик бўлди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қаҳва Саратон СХТХА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!