...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фирибгарлик билан автомобиль сотиш ҳолати аниқланганидан сўнг, “GM Uzbekistan” янги чораларни кўрмоқда


15:03, 05.08.2017 Жамият
 4 681

“GM Uzbekistan” автомобилларини фирибгарлик йўли билан сотган “Сирдарёавтотеххизмат” автосалони директори Абдумурод Ҳақбердиев далилий ашё билан қўлга олинди.

“GM Uzbekistan” компанияси автомобиль сотувини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ишчи гуруҳи тузади. Компания дилерлик корхоналарнинг техник таъминотини юксалтириш истагида. Бундан ташқари, ишчи гуруҳ ёрдамида автомобиль савдосида шаффофликка эришишни  ва корхоналарни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлашни мақсад қилган.
 
Бу борада компания дилерлик корхоналарда ишлайдиган ходимларни аттестациядан ўтказмоқчи.
 
Бир неча кун аввал Миллий хавфсизлик хизматининг  Сирдарё вилояти бошқармаси вилоят департаменти ходимлари билан биргаликда “GM Uzbekistan” автомобилларини фирибгарлик йўли билан сотган “Сирдарёавтотеххизмат” автосалони директори Абдумурод Ҳақбердиев далилий ашё билан қўлга олган эди.
 
Бу воқеадан сўнг корхона коррупциянинг турли кўринишларига, қинғир йўл билан пул топаётган ходимлар ёки ташкилотлар фаолиятига қарши эканлигини расман билдирди.
 
“Биз коррупция юзага келишининг олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширдик. Савдонинг янгича тизими, шартнома олиш учун аризанинг электрон рўйхатга олиниши автомобилларни қўлга киритишда шаффофликни таъминлайди. “GM Uzbekistan” компанияси ходимлари ва дилерлик корхоналари ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш масаласи ҳам кўриб чиқилди”, дейилади компаниянинг расмий хабарида. 
Дурдона Расулова 

Теглар:GM Uzbekistan Ўзбекистон Сирдарё Автомобиль савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар