...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда йирик спорт мусобақаси ўтказилади


14:17, 05.08.2017 Спорт
 2 312

Мазкур мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун лицензион очколарни тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 24 июлдаги фармойишига кўра, Тошкент шаҳрида 11-13 август кунлари таэквондо WTF бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги — G2 туркумига кирувчи Осиё минтақаси баҳслари бўлиб ўтади.
 
Мазкур мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун лицензион очколарни тақдим этади. Илк бор ўтказилаётган ушбу турнир қитъа ва жаҳоннинг 30дан ортиқ давлатининг 500 нафардан ортиқ энг етакчи таэквондо усталарини Тошкентга жамлайди.
 
4-7 август кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Гран-При мусобақалари ҳам бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – Нигора Турсунқулова (-67 кг), Максим (-80 кг) ва Никита Рафалович (-74 кг) Москвага жўнаб кетишди.
 
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубогининг Грецияда бўлиб ўтган Европа босқичида ўзбекистонлик вакиллар ҳам иштирок этишган бўлиб, Никита Рафалович (-74 кг) бронза медалини қўлга киритганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тошкент Москва Таэквондо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!