Аммо Мирмухаммадоҳун бу пулларни ўз камчиликларини қоплаш учун ишлатиб юборган.
Ишонувчан Ғайратжон фирибгарга ишониб, 25.000 АҚШ доллари ҳамда 450.000.000 сўм миқдоридаги пулларини топширган. Аммо Мирмухаммадоҳун бу пулларни ўз камчиликларини қоплаш учун ишлатиб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.