...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фермерлар кенгаш аъзолигидан чиқса, ери олиб қўйилади – Депутатлар вазирлик ишлаб чиққан қонун лойиҳасига қарши чиқяпти


10:02, 30.10.2018 Жамият
 4 255

Депутат Расул Кушербоев бу талаб юқори турувчи қонун ҳужжатларимизга зид бўлиб қолмайдими, деган ҳақли саволни ўртага ташлаган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламент қуйи палатасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
 
Қонунда бир қанча баҳсли нормалар акс этгани боис депутатларнинг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди, дейилади Қонунчилик палатаси тарқатган ахборотда.
 
Депутат Расул Кушербоевнинг фикрича, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳуқуқий-ташкилий шаклига кўра, нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мурожаат этилса, нодавлат нотижорат ташкилотлар, уюшмалар, жамоат бирлашмаларига аъзолик ихтиёрийликка асосланади.
 
Ҳолбуки, муҳокама этилган мазкур қонун лойиҳасида фермерларнинг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзо бўлиши шарт, деган мажбурий талаб қўйилмоқда.


 
Депутат Расул Кушербоев бу талаб юқори турувчи қонун ҳужжатларимизга зид бўлиб қолмайдими, деган ҳақли саволни ўртага ташлаган.
 
Шунингдек, қонун лойиҳасида фермерларнинг мажбурий аъзолиги шартлигидан ташқари, агарда улар кенгашга аъзоликдан чиқиб кетса, ерини олиб қўйиш тартибини ўрнатиш кўзда тутилган.
 
Шу боис депупат кенгашга фермерларнинг аъзолигини ихтиёрийликка асослантириш мақсадга мувофиқ, деган таклифни илгари сурар экан, Конституцияда нодавлат нотижорат ташкилотлар, уюшмалар, жамоат бирлашмаларига ихтиёрийликка асосланган аъзолик ҳуқуқини мажбуриятга айлантириб бўлмаслигини таъкидлади. Бу жамоат ташкилоти ҳисобланган ушбу Кенгашни давлат органи вазифасини бажарувчи ташкилотга айлантириб қўйишини қайд этди. Шу боис, фермерларда Кенгашга аъзо бўлиш ё бўлмаслик ҳуқуқини қолдириш мақсадга мувофиқ, деган якдил фикрни билдирди.
 
Депутатлар томонидан қонун лойиҳасининг айрим нормалари юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг, мазкур қонун лойиҳасини янада пишиқ-пухта ишлаш мақсадга мувофиқ деб топилди ҳамда ҳужжат лойиҳаси парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисига тайёрлаш учун кун тартибидан қолдирилди.
 

Теглар:Расул Кушербоев Қонунчилик палатаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар