...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғойибназаров учинчи жангида рақибига имконият қолдирмади


11:30, 23.09.2017 Спорт
 3 047

Саккиз раундга белгиланган жанг очколар ҳисобига кўра аниқланди.

Профессионал боксда фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғойибназаров бугун, 23 сентябрь куни ўзининг фаолиятидаги учинчи жангини ўтказди. Ўзбекистонлик боксчининг рингдаги рақиби мексикалик Виктор Росас бўлди.
 
Саккиз раундга белгиланган жанг очколар ҳисобига кўра аниқланди. Тони Зайно ҳакамлик қилган жангда Фазлиддин Ғойибназаров очколар ҳисоби бўйича рақибини мағлубиятга учратди.
 
Крис Уилсон, Деннис О`Коннел ва Рубин Рокки Тэйлор бир хил — 80:72, 80:72, 80:72 ҳисобида ғалабани Ғойибназаровга тақдим этишди.
 
Маълумот учун, 10 октябрь куни 30 ёшга тўладиган Росас профи рингда бугунгиси билан ҳисоблаганда 16 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 9 тасида ғалабага эришган. Учта жангини нокаут билан якунлаган. Мағлубиятлари сони эса 7 тага етди.
 
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғойибназаров машҳур промоутер Боб Арумга тегишли “Top Rank” промоутерлик компанияси байроғи остида ўз жангларини ўтказиб келмоқда.
 
Аввалроқ, Фазлиддин Ғойибназаров америкалик Виктор Васкес ва Агустин Маурас каби рақибларидан устун келганди. Ушбу жанг Фазлиддиннинг учинчи жангидаги учинчи ғалабаси ҳисобланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фазлиддин Ғойибназаров бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!