Амалдаги канцлер ўзининг сайловолди дастурларига оид плакат ва буклетларни турк тилидаги нусхаларини ҳам чоп эттирган.
Сайловда Християн демократик бирлиги партиясидан номзоди илгари сурилган амалдаги канцлер — Ангела Меркель турк миллатига мансуб Германия фуқароларининг сайловдаги овозларини йўқотишдан қўрқиб, антиқа сиёсий сайлов технологияларига оид “антиқа усул”га қўл урди.
У ўзининг сайловолди дастурларига оид плакат ва буклетларни турк тилидаги нусхаларини ҳам чоп эттирган. Уларни тарқатма-ташвиқот воситалари сифатида немис сайловчилари эътиборига, хусусан германиялик турклар яшайдиган ҳудудларга тарқаттирган.
У шу билан у турк миллатига мансуб Германия фуқароларини ўзига овоз беришга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Германия жанубидаги Гейдельберг шаҳрида ўтказилган сайловолди кампанияси вақтида сўзга чиққан Германия канцлери Ангела Меркель турган саҳнага номаълум кимсалар помидор улоқтиришганди.
Помидор улоқтириш — бу норозиликнинг ўзига хос ифодасими ёки “европача демократия”нинг асосий элементларидан бирими, деб антирекламанинг — реклама усули ҳақида ҳам мулоҳазалар юритган эдик.