...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғоналик ўқитувчи воқеасидан хулоса чиқармаган тошкентлик ўқитувчи ўқувчисини жиянига дўппослатди (видео)


17:10, 25.03.2017 Жамият
 28 367

Мазкур воқеа 15 март куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 315-умумтаълим мактабида ҳам рўй берган.

Фарғоналик ўқитувчининг ўқувчиларни ҳақорат қилиб, қўл кўтаргани видеоси тарқалганига кўп бўлгани йўқ. Икки ҳафта аввал тарқалган видеолавҳа оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Бу ҳолатдан сўнг ўқитувчи вазифасидан озод этилди, унга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан иш қўзғатилди.
 
Куни кеча бўлиб ўтган воқеадан кўпчилик ўқитувчилар ҳамон тўғри хулоса чиқармаган кўринади. Худди шунга ўхшаш ҳолат 15 март куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 315-умумтаълим мактабида ҳам рўй берди.
 
“Qalampir.uz” таҳририятига муштарийларимиздан бирининг маълум қилишича, бундан 10 кун аввал 315-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси ўз ўқувчисини мактаб ҳовлисида жиянига ҳақоратлатиб, дўппослашига шароит яратиб берган. Буни эса бизга мурожаат қилган муштарийнинг яқин қариндоши видеога олишга улгурган.
 
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига видеони жўнатиб, вазирликнинг масалага нисбатан фикри билан қизиқдик.
 
Халқ таълими вазирлигидан берилган ахборотга кўра, 9-синф ўқувчиси бўлган Абдураҳмон Маҳмудовни 40 йиллик меҳнат фаолиятига эга инглиз тили ўқитувчисининг жияни дўппослаган. Гап шундаки, ўқитувчи Абдураҳмон Маҳмудов билан келиша олмай, синглиси ва унинг қизини мактабга, “разбор”га чақирган. Жанжал катталашиб, ўқитувчининг жияни ўқувчи Абдураҳмон Маҳмудовни ҳақоратлаб, калтаклашгача борган.
 
 
Бу воқеадан сўнг инглиз тили ўқитувчиси касаллик варақаси билан таътилга чиққан. Ушбу ҳолат юзасидан Олмазор тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан иш қўзғатилган. Ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан бўшатилган.
 
Бу воқеа фақат ўқитувчининг ишдан бўшаши билан якун топмайди. Ўқувчининг дўппосланишига шароит яратиб берган ўқитувчига нисбатан қонуний жазо кўрилиши устида Ички ишлар идоралари ходимлари иш олиб бормоқда.
 
Дарвоқе, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида можаронинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча маълум эмас. Бироқ ўқувчи тарбияси оғир ўқувчилар рўйхатида турган. Шундай бўлса-да, ўқитувчи ўқувчини бу йўл билан тарбияга чақириши қанчалик тўғри?
 
Бу ва бошқа ҳолатларда бизга таълим берган устозларни, ўқитувчиларни оқлашга, уларнинг залворли меҳнатларини улуғлашга қанчалик уринмайлик, ўқитувчининг ўз ўқувчисини дўппослатишдек пасткашликка боришига кўз юмиб бўлмайди. Бундай воқеалар неча йиллардан буён ўзининг ҳалол меҳнати, касбига садоқати билан тилга тушган, ўқувчилари эъзозида бўлган ўқитувчиларнинг ҳам шаънига доғ туширмоқда. Афсус...

Видеолавҳада номақбул сўзлар ишлатилгани боис уни овозсиз беришга лозим топдик.
 

Теглар:Умумтаълим мактаби ўқитувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Сафарова
08:00 02.04.2017

Баракалла,фарзандларимизни хурлаётган айрим укитувчиларнинг айблари фош килинадиган дориламон кунлар хам келаркан.Отнинг калласидай маошни купориб олиб фарзандларимизнинг кундан кунга саводсиз булишига сабабчи булишаётгани камлик килгандай тарбиясини хам издан чикаришаяптилар.Бундай устоз номига дог туширганларни авахтага тикиш керак.Балик бошидан ...деганларидай ХТВазирлиги каёкка караяпти? Ахвол шу даражага боришгача каёкка караяпти бундай ларнинг ишлашлари заминида кандайдир манфаатдорлик ётмайдими.Бизни беминнат укитган устозларимизни ширин хотиралар билан эслаганимизда калбимизни беихтиёр самимий кувонч эгаллайди.Канийди яна ушандай устозлар сони купайиб кетса эди.


Nargiz
12:56 27.03.2017

voqeaga bir yoqlama ta'rif berilgan. Aqlli bolaga hech kim gapirmaydi. Bolada ham ayb bo'lsa kerak! Nega, faqat o'qituvchini ayblashgan ?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар