...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна бир йўл ўтказгич қурилади


14:03, 25.03.2017 Жамият
 5 028

Унинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади.

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган жойдаги йўл ўтказгични қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Миробод туманидаги қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилаётган кўприк шулардан бири. Унинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади. Бу ишлар ҳайдовчи ва йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида кўприкнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширади.
 
Президентимиз замонавий кўприклар қуриш, йўлларни замон талабларига мослаштириш аҳолига қулайлик яратиш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
 
Кўприк остидан ўтувчи темир йўл атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Кўприк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар