Афифага давлатлар номи ва уларнинг пойтахтини бувиси ўргатган. Уларнинг жойини ҳам глобусдан кўрсатиб берган.
Афифанинг онаси Маҳлиё Қўшоқованинг айтишича, қизининг тили чиқаётган вақтида унинг хотираси кучли эканини пайқаган. Афифага қандай китоб ўқилмасин, у бутун матнни болаларга хос тилда қайта ҳикоя қилиб берган. Давлатлар номи ва уларнинг пойтахтини эса Афифага бувиси ўргатган. Уларнинг жойини ҳам глобусдан кўрсатиб берган, Афифа эса мамлакатлар номи, пойтахтини бехато айтиб, харитадаги жойини ҳам кўрсатган.
Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғига ташриф уюштирган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарида “Қизиқишимиз ортиб, биз ҳам қитъа ва давлатлар номини атайлаб чалкаштириб айтдик. У ҳеч адашмай “ер шари”дан ўша қитъа ёки давлатни топди ва пойтахти фалон шаҳар деб, жажжи бармоқлари билан кўрсатди. Умуман, дунё харитасидан 183 давлатни ҳеч қандай хатосиз кўрсатиб берди”, дейилади.