...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нафас олиш муаммо бўлган “Чорсу” бозорида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда


14:04, 21.07.2017 Жамият
 5 570

Бозор атрофидаги 14 та хонадон кўчирилади, ҳозирда қурилиш лойиҳачилари айрим биноларини бузишга киришишган.

Наманган шаҳрида жойлашган “Чорсу деҳқон универсал бозори”га Жавлонбек Юлдашев янги раҳбар этиб тайинланди. Раҳбар лавозимга тайинланганидан бир ҳафта ўтиб, бозорда бир қатор фойдали ишларни амалга оширди.
 
Бозор ҳудудида ишламай турган умивальниклар, радиоузел қайта ишлай бошлади. Бош дарвозанинг ўнг тарафида катта ҳарфлар билан мол гўштининг нархи – 25 минг сўм дея ёзилган гўшт расталари очилди.

 
Мавжуд 106 та турғун савдо шохобчалари ва 866 та раста фаолияти тартибга келтирилди. Маҳсулотларга нархномалар ёзилди, шакар сотувчиларнинг фаолияти алоҳида назорат остига олинди.


 
Одамлар бозордаги тирбандлик боис, бу ерга қадам босмай қўйишганди. Эндиликда яна бир гектар ер бозор ҳудудига қўшилади ва савдо учун ташриф буюрувчи харидорлар сонининг ошишиши кутилмоқда.
 
Бозор атрофидаги 14 та хонадон кўчирилади, ҳозирда қурилиш лойиҳачилари айрим биноларини бузишга киришишган. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Наманган Чорсу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар